Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сувсизликка туя чидамлими ёки жирафа?

Сув ер юзининг тахминан тўртдан уч қисмини эгаллаган. Қуйида эътиборингизга обиҳаёт ҳақида қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз.

Барча тирик жонзот ва ўсимликлар сувдан иборат

Ҳа, шундай. Масалан, ҳайвон ва балиқлар танасида 75 фоиз, картошкада 76 фоиз, олмада 85 фоиз, тарвузда 96 фоиз сув бўлади. Инсон танасида ҳам сув кўп: янги туғилган чақалоқда 86 фоиз, қариялар танасида 50 фоизгача.

Туя узоқ вақт, аниқроғи, икки ҳафта давомида сувсиз юриши мумкинлигини ҳамма билади. Аниқланишича, у рекордчи эмас, жирафалар тўрт ҳафтагача сувсиз юра олар экан. Одам 5-7 кунгача сувсиз яшаши мумкин.

Энг кўп сув қаерда?

Ернинг ички қобиғида дунё океанига нисбатан 10-12 баробар кўпроқ сув бор. Шунга қарамасдан сайёрамиздаги деярли барча сув массаси ичишга яроқсиз. Биз бор сувнинг атиги 3 фоизидан фойдаланишимиз мумкин, айнан чучук сув захираси шунча. Ҳатто шу 3 фоизнинг аксарияти ҳам музликларда жойлашган.

Мпемба эффекти

Бу парадокснинг моҳияти шундаки, иссиқ сув совуқ сувга қараганда тезроқ музлайди. Бундан ташқари, иссиқ сув атрофида буғ булутининг шаклланиши туфайли кислородга йўл қўймасдан оловни ҳам совуқ сувга қараганда муваффақиятли ўчиради. 

Ўсимликларни етиштириш учун катта миқдорда сув керак

2 бўлак нонга 100 литр, 1 стакан қаҳва ловиясига 200 литр, 1 килограмм гуручга 4 минг литр, 1 килограмм мол гўшти учун 15 минг литр сув керак бўлади.

Сув атрофдаги муҳит ҳиссиётлардан таъсирланади 

Буни сув томчисини турли таъсирлар остида музлатиб қўйган япон олими Масару Эмуто илмий жиҳатдан исботлаб берди. Ёқимли классик мусиқа ёки мулойим сўзлар ҳамроҳлигида ҳосил бўлган музлатилган сув (қор учқунлари) чиройли тузилишга эга бўлади. Салбий ҳиссиёт остида музлатилган томчи эса мос равишда тартибсиз ва қўрқинчли нақшларни берган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.