Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Табиий газ тармоғига ноқонуний уланган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан Янгиобод қишлоғида жойлашган “ZULAYHO XOLMATOVA” оилавий корхонасида табиий газдан фойдаланиши ва тўловларни ўз вақтида амалга оширилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарорига риоя қилиниши ҳолати ўрганилди.

Корхонага қарашли 3 дона умумий майдони 0,30 га тенг бўлган иссиқхонада лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талабларга риоя қилмасдан умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, иссиқхоналарда табиий газдан қўлбола усулда тайёрланган 14 дона иситиш печлари ва 1 дона маиший иситиш қозонидан фойдаланиб, помидор ва бодринг маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланиб келган.

Натижада давлат манфаатларига 58 миллион 869 минг сўмлик анча миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Сарвар Нурматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.