Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркор солиқдаги янгиликлардан хабардорми?

Вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Самарқанд шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари, йирик корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Вилоят прокурорининг ўринбосари У.Ҳамдамов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ахмедов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 20 декабр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида солиқ сиёсати консепсиясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича берган топшириқлари, солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан сўз юритди.

Шундан сўнг семинар қатнашчиларининг солиқ консепсиясига оид саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.      Шу каби ўқув-амалий семинарлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.

Вилоят давлат  солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий  ахборот шўъбаси.