Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркордан 60 минг доллар талаб қилган аёл ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда М.Ю. исмли аёл, тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб, рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан 60 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.