Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Такрорий экин – қўшимча даромад

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “2019 йил ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ва талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёнида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича  назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан,  ғалладан бўшаган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун ерларнинг тайёрланиши ва экинларнинг тасдиқланган жадваллар асосида, ўз муддатида экилиши, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан агротехника тадбирларига тўлиқ риоя этилиши ва уларнинг сифатли ўтказилиши масалалари инспекциянинг асосий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Назорат тадбирлари давомида такрорий экинлар экиш учун жалб этиладиган уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий ресурсларнинг белгиланган муддатларда таъминланишига эришилмоқда.

  2019 йилда  Самарқанд вилояти бўйича  жами 69 минг 168 гектар ер майдонига такрорий экинлар экилиши режалаштирилган бўлиб,  қишлоқ хўжалиги экинлари ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилмоқда. Жорий йилда  асосан, сабзавот, картошка, полиз, кунгабоқар ва дуккакли экинлар экилишига алоҳида эътибор қаратилган.

  2019 йилда вилоятнинг ўнта  тумани фермер хўжаликлари томонидан 13 минг 265 гектар ерга картошка экилиши режалаштирилган. Жумладан, Булунғур туманида 3 минг 153 гектар, Тайлоқда 2 минг 808 гектар, Жомбой туманида 2 минг 487 гектар, Ургут туманида 2 минг 207 гектар, Самарқанд туманида 615 гектар ерга жами 10 та туманга 13 минг 265 гектар ерга  картошка экилади. Картошка уруғлари “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда.   

  Яна бир гап. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан картошка уруғи харид қилиниши борасида ҳам қатор қулайликлар яратилган. Ҳусусан, жорий йилда банк муассасалари томонидан фермер хўжаликларига картошка уруғи хариди учун 5 млрд. 698 млн. сўм кредит маблағи ажратилган.

   Ўзагроинспекция Самарқанд вилоят бошқармаси, Ахборот хизмати.