Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Талаб ёки таклифингиз борми, тадбиркор? Сизни вилоят ҳокими эшитади

 2019 йилнинг 5 июль куни соат 10.00 да Самарқанд шаҳридаги ёшлар маркази биносида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида вилоят бошқарма, ташкилот ва корхоналар бошлиқлари иштирокида вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларнинг фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифлари бўйича учрашув ўтказилади.

  Учрашувда иштирок этиб, талаб ва таклифларини билдирмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 210-11-01, 210-11-02, 233-00-76 телефон рақамларига ёки 97 лик код билан 927-37-07 телеграм рақамига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.