Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Таниқли журналист Кэролайн Иден: Самарқандни кўрмасангиз, Ўзбекистонга бормаган ҳисобланасиз

Буюк Британиянинг нуфузли “The Guardian” газетасида таниқли журналист Кэролайн Иденнинг “Ўзбекистонга саёҳат йўриқномаси: ойлик маршрут” мақоласи эълон қилинди. Унда юртимиз сайёҳлик имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилган. Жумладан, мақолада Самарқанд ҳақида шундай дейилади:

- Бухоронинг мовий гумбазлари, Қорақалпоғистон чўллари, Тошкентнинг бетакрор метрополитени, Самарқанднинг тарихий кўчалари — мана нима учун Ўзбекистон сайёҳларни жалб қилади?, - деб ёзади муаллиф. - Самарқандни кўрмасангиз, Ўзбекистонга бормаган ҳисобланасиз. Тезюрар “Afrosiyob” поезди сизни икки соатда у ерга етказади. Самарқанднинг Регистонию улуғвор масжид-мадрасалари ҳар қандай кишининг эътиборини тортади.

Инглиз тилидан Анвар МИРЗАЕВ (“Халқ сўзи”) таржимаси.