Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таниқли шоирлар, ёзувчилар ва киноижодкорлар Жомбойга келади

Бугун - 8 апрелдан Жомбой туманидаги мавжуд 56 та мактабга шу пайтгача таълим соҳасида ишлаб, катта тажриба орттирган ва ҳозирда нафақада бўлган 305 нафар  ўқитувчи жалб этилиб, улар иштирокида ноанъанавий дарслар ўтилади. Ўқув йили охиригача давом этадиган бундай дарслар ташкил этилишидан мақсад фахрий ўқитувчиларнинг йиллар давомида орттирган тажрибаларини ўрганиш, қўллаш ва оммалаштиришдан иборат.

Шунингдек, 20 апрелдан бошлаб тумандаги таълим даргоҳларида Ўзбекистон халқ шоирлари, ёзувчилар, киноижодкорлар иштирокида ижодий учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади.

Бу ҳақда Жомбой тумани ҳокими У.Назаров Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг "Очиқ мулоқот" кўрсатувида айтиб ўтди.