Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Танзила НОРБОЕВА: Раҳбар лавозимларига хотин-қизлар тавсия этилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоеванинг facebook ижтимоий тармоғида куни кеча шундай фикрлар билдирилди.

«Ажойиб янгиликни Сизлар билан ўртоқлашмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, энди давлат бошқаруви органлари раҳбар лавозимларига хотин-қизлар тавсия этилади.

Бугунги кунда қўмитамиз томонидан  раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш учун уч мингдан ортиқ кадрлар заҳираси шакллантирилган.

Биз аёлларнинг ушбу салоҳиятини янада ошириш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз. Февралдан эътиборан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ўқув курслари ташкил этилади».