Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Термизда Самарқанднинг 4 нафар халқ бахшиcининг прототипи ўрнатилди

Ҳар қайси халқнинг тарихи ва маданияти, аввало, унинг оғзаки ижоди – фольклор санъатида, достон ва эпосларида яшайди.

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрда қабул қилинган "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги қарорига кўра, ҳар икки йилда Сурхондарё вилоятида Халқаро бахшичилик санъати фестивали қадим анъана ва урф одатларни ёшларимизга етказиш, миллий қадриятларимизни асраш мақсадида ташкил этилди.

 Жорий йилнинг 2019 йил 5-10 апрель кунлари ушбу фестивал Термиз шаҳридаги Сурхондарё санъат саройи майдонининг ён атрофида ўтказилиб, бахшичилик санъатига оид турли кўргазмалар, қадим фольклор чолғулари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари намойиш этилади.

Фестивалда вилоятимиздан ҳам 80 нафар маданият соҳаси вакилларидан иборат делегация Самарқанд павильонини бунёд этишда ўз маҳорат ва истеъдодларини намойиш этмоқда. Ушбу павильон шаҳримиздаги “Шоирлар боғи”даги 4 нафар халқ бахшиларининг прототепи ўрнатилгани билан ажралиб турибди. Самарқанд вилояти мусиқали драма театри қошидаги фольклор этнографик ансамбли томонидан меҳмонларга турли саҳна кўринишлари намойиш этилади.

Шунингдек, Халқаро бахшичилик фестивалида ҳунармандлар ярмаркаси ташкил этилмоқда.