Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тест синовлари қайси стадионларда ва соат нечада бўлади?

АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев тест синовлари қайси стадионларда бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берди:

➖ Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган.

Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган.

Соябонлар қўйилиши масаласига ҳам эътибор қаратилади.

Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

"Тест синовларининг ўтказилиш вақти АКТ вазирлиги билан ҳамкорликда ишланмоқда.

Соат нечада бўлиши, аниқ вақтини белгилаш устида иш олиб бориляпти. Тез кунларда маълумот берамиз, - дея қўшимча қилди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.