Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тест синовлари телевидение орқали трансляция қилинади

Бу йил кириш имтиҳонлари нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан-тўғри узатиб турилади. Бу ҳақда 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилинди.

Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг маълум қилишича, бу йил имтиҳонлардан олдин жавоб варақасини тўлдириш бўйича махсус ролик намойиш этилади.

Шунингдек, кириш имтиҳонлари олдинги йиллардаги каби нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан тўғри узатиб турилади ва ҳаммада кузатиш имконияти бўлади.

Aбитуриентлар тўплаган балларини бир кундан кейин, талабаликка тавсия этилган-этилмаганликлари (имтиҳон натижалари) бўйича маълумотларни эса охирги имтиҳон ўтганидан сўнг узоғи билан бир ҳафта ичида олишлари мумкин бўлади.