Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тиббиёт бирлашмаси куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўряпти?

Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимидаги беморлар ва шифокорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу ерда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини кузатди, бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Ҳозирда шифохона бўлимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, жумладан, табиий газ, электр энергияси тармоқлари, иссиқ ва совуқ сув, канализация  тизимларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, шошилинч тез ёрдам бўлими ҳовлисининг 500 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилди.

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.