Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай имтиёзлар берилади?

"Ҳуқуқий ахборот" канали берган маълумотга кўра,  I ва II гуруҳ  ногиронлиги бўлган шахслар:

- барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;

 - Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

 - вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;

 - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек , I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.