Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тикланган Орол муаммолари суратларда

Ёшларни экологик муаммоларга ечим топишда фаоллигини ошириш, табиатга бўлган муҳаббатини кучайтириш  мақсадида Тошкент шаҳрида “Тикланган Орол” расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг рассомчилик тўгараги аъзолари Орол денгизини тиклашда ечимини топиши керак бўлган муаммоларни ўз суратларида акс эттирди ва фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, кўргазмада “Санвикт” ногирон болалар илмий-тадқиқот бадиий марказининг истеъдодли ўқувчилари ҳам иштирок этишди.