Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тоҳир Маликни хотирлаб...

         Самарқанд шаҳридаги "Эрудит" ижодий марказида  таҳририят билан  ўзининг  маслаҳатлари ҳамда асарлари билан доимий ҳамкорлик қилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик  ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

    

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими мутасаддилари, самарқандлик ижодлар ва меҳнат фахрийлари иштирок этган тадбирда ёзувчининг бой адабий мероси, асарларининг  тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

       Шунингдек, хотира кечасида адибнинг ўғли Бегзод Хобилов ташриф буюриб, отаси ҳақидаги кечинмаларни сўзлаб берди. Тадбир якунида Тоҳир Малик  ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Зуҳра ЭШОНҚУЛОВА.