Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма келиб чиқди

Бугун, 6 август куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида можаро юзага келди, деб хабар берди Sputnik.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон томонидан номаълум шахслар ҳарбий хизматчига қарата ўқ узган. Ўқ ов милтиғидан отилгани тахмин қилинмоқда. Чегарачи қўлидан ярадор бўлган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, можаро юз берган жойдан узоқ бўлмаган жойда Исфара шаҳри, Чоркуҳ қишлоғида яшовчи фуқаро қирғиз томонидан оёғидан ярадор бўлган. Бунинг натижасида у ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида икки мамлакат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазият барқарор ва назорат остида.