Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини сентябрда ишга туширади

Тожикистон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини сентябрь ойида ишга туширишни мўлжаллаяпти.

«Биз Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини мустақиллик байрами арафасида ишга туширамиз", деган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов 26 июнь куни Рашт туманида ўтказилган Миллий бирдамлик куни тантаналарида сўзлаган нутқида.

Президент Раҳмоннинг айтишича, Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатининг ишга туширилиши Тожикистоннинг энергетик мустақиллиги учун муҳим қадам бўлади ва бу Тожикистон индустриясининг ривожланиши учун ҳам муҳим иш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати жорий йил, 31 май кунидан буён "қуруқ" ишлаяпти. Сентябрдан эса электр энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.

Роғун ГЭСнинг биринчи агрегати 2018 йилнинг 16 ноябрь куни ишга туширилган эди. Уни очилишида катта тантаналар уюштирилган ва мамлакат президенти Эмомали Раҳмон қатнашган эди.