Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистонлик журналистлар Самарқанддаги тарихий қадамжолар ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди

Аввал хабар берганимиздек, тожикистонлик бир гуруҳ журналистлар Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган пресс-тур дастури доирасида Самарқандга ташриф буюрганди.

Меҳмонлар пресс-тур давомида Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ўрнатилган ҳазрат Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали пойига гул қўйди. Шундан сўнг тарихий қадамжоларда, Садриддин Айний уй-музейида бўлишди. Шунингдек, "SamAvto" корхонаси, "Ношир люкс" масъулияти чекланган жамияти босмахонаси, «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ва "Конигил мерос" қоғоз ишлаб чиқариш корхонасидаги иш жараёнлари билан танишдилар.

Ташриф якунида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов тожикистонлик журналистлар билан учрашди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда икки мамлакат ўртасидаги абадий дўстлик алоқалари  маданий, маънавий, иқтисодий соҳаларда мустаҳкамланаётганини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, вилоятимиздаги олий таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида тожик тили факультетлари, синфлари очилаётгани, таниқли санъаткорлар томонидан тожик тилида концерт дастурлари намойиш этилаётгани айтиб ўтилди.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.