Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистонлик талаба сохта никоҳ учун Россиядан депортация қилинмоқда

Россия ИИВ Волгоград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 22 яшар тожикистонлик аспирантурада таҳсил оладиган 24 яшар аёлга уйланган ва шундан сўнг келажакда Россия фуқаролигини олиш учун Миграция масалалари бўйича бошқармага вақтинчалик яшаш учун рухсатнома сўраб, ариза берган.

Тақдим этилган ҳужжатлар орасида никоҳ тузилганлик ҳақидаги шаҳодатномани тақдим этган, деб ёзмоқда sputnik.

ИИВ ходимлари ушбу маълумотни текширгач, йигит ва қиз тўйга қадар ҳам, тўйдан кейин ҳам бирга яшамаганликларини аниқлаганлар. Шу билан бирга, қариндошлар ва курсдошлар орасида ҳам бирон инсон бу икки ёшнинг никоҳдан ўтганлигидан бехабар бўлган.

Сал кейин "эр-хотин"лар сохта никоҳни Россия фуқаролигини олиш учун тузганликларига иқрор бўлишган. Оқибатда, бу "оила" ажраштириб юборилган.

Энди ёш йигитни Россиядан депортация қилиш кутилмоқда. Аспирант қизга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Россия президенти Владимир Путин сохта никоҳларга тўсқинлик қилувчи федерал қонунни имзолаган эди. Хусусан, ҳужжатда Россияда вақтинчалик яшашга рухсатнома Россия фуқароси билан никоҳда бўлган чет эл фуқаросига квотани ҳисобга олмаган ҳолда россиялик турар жойи бўйича берилиши белгиланган эди.