Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Томайротда ўқув - тактик машғулотлар ўтказилди

Пайариқ туманида «Одамлар ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида  кўргазмали махсус ўқув-тактик машқи бўлиб ўтди.

Туманнинг Томайрот маҳалласида вилоят ДСНЭМ, Фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, ветеринария бошқармалари ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда Қрим-Конго касаллигининг ҳам одамларда, ҳам ҳайвонларда келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, унинг профилактикаси ва оқибатларини бартараф этиш борасида фуқароларга тушунча берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан гумон қилинган бемор ёки ҳайвонлар аниқланганда касалликни фарқлай олиш, фавқулодда вазият ҳақида тегишли хизматларга маълумот бериш, касаллик ўчоғида бирламчи зарарсизлантириш чораларини ўтказиш каби ўқув-тактик  машғулотлар намойиш этилди.

Тадбирда иштирок этган ҳар бир бошқармалар ходимларининг кутилмаган вазиятда ўз вазифаларини қай даражада бажара олиши, ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишга шайлиги кўздан кечирилди.

Д.ТЎХТАЕВ.