Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Томорқачиларга сув учун 4 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги «2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда артезиан қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан вилоятимизга 4 миллиард 38 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилади. Ушбу маблағ эвазига давлат-хусусий шерикчилиги асосида сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб беришни яхшилаш мақсадида артезиан қудуқлари қазишга йўналтирилади.