Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олингани бўйича қисқача маълумот берилди

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошеванинг тергов учун олиб кетилганлиги тўғрисида кенг хабарлар тарқалмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабар юзасидан қисқача маълумот берди.

"Ҳурматли юртдошлар, журналистлар, блогерлар, мухбир ва бошқа ОАВ вакиллари.

Мазкур ҳолат прокуратура иш юритувида бўлиб, жараённинг бориши, айблов тури ёки бошқа ҳолатларга ойдинлик киритиш учун ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилиш ўринли эмас. Уларда сиз сўраётган маълумот мавжуд бўлмайди.

Маълумот учун, Тошкент вилояти прокуратураси ва Бош прокуратура қошида ахборот хизматлари фаолият юритади", дейилган Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабарида.