Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкент вилоятида ЙТҲ натижасида иккита автоулов ёниб кетди

16 июль куни соат 22:00 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 9 километрида “Шодмалик” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи 1956 йилда туғилган Ё.А бошқарувида бўлган “МАН” русумли автоуловни Тошкент шаҳри томондан Олмалиқ шаҳри томонга қатнов қисмининг иккинчи бўлагида ҳаракатланиб кетаётиб, шу йўналишда қатнов қисмининг биринчи бўлагида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1987 йилда туғилган И.Д бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автоулов билан  тўқнашув содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин чиқиб иккала автомашина ёниб кетган ва “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, йўловчиси олган тан жароҳати туфайли касалхонага ётқазилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.