Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда ёниб кетган юк машинаси бўйича маълумот берилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 10 июнь куни 17.05 да Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 22 ёшли шахс бошқарувидаги “ЗИЛ-131” юк автомашинасида ёнғин чиққан. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида юк автомашинасининг кузов ости қисми ёниб зарар кўрган ва юк автомашинаси йўловчиси 21 ёшли С.С. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

"Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилган ИИВ хабарида.