Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдаги Беларусь-Ўзбекистон аграр форумида СамВМИ жамоаси иштирок этмоқда

Бугун пойтахтимизда Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми иш бошлади. Форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, чакана савдо, ускуна ва технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, дизайнерлар, шунингдек, саноатда иштирок этувчи олий таълим муассасалари мутасадди вакиллари иштирок этмоқда.

Қўшма форумга Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 нафарга яқин вакиллари ташриф буюрган.

Тадбир доирасида Беларусь ва Ўзбекистон корхоналари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш, энергия тежамкор ресурслардан фойдаланиш, шунингдек, олий таълим муассаларида малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича тажрибалар алмашинади.

Икки кун давом этадиган форум ишида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, профессор Худайназар Юнусов бошлиқ институт жамоаси, проректор Асадулла Даминов, Бахтиёр Яҳёев ва Нуриддин Рўзиқуловлар иштирок этмоқда.

СамВМИ  ахборот хизмати.