Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдан вилоятларга барча автобус қатновлари бекор қилинди

Тошкентдан вилоятларга қатновчи барча автобуслар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент автовокзали расмий каналида хабар қилинган.
"Ҳурматли йўловчилар!
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 19 ноябр санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши, йўлларнинг музлаши оқибатида 20 нафар йўловчиси бўлган автобус Оқдарё тумани ҳудудида ағдарилиб кетган.