Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўтиқуш сотиб олмайсизми?

Орифжон Самарқанднинг Регистон кўчасида жойлашган “Зоомагазин” дўконидан тўтиқуш сотиб олаётганда, бунчалик сарсон-саргардон бўлишини билмаганди! Ўта ноёб бир жуфт тўтиқушни озуқалари ва қафаси билан 5 100 000 сўмга харид қилди. У бу ноёб қуш зотидан насл олмоқчи эди. Дўкон ходими бунга уни ишонтирганди.

Ваъда амалга ошмагач, “Қуш шайдоси” тўтиқушларни дўконга қайтаришга қарор қилди ва қайтарди ҳам. Тадбиркор “молини” қайтариб олди, аммо пулларни эгасига қайтаришни пайсалга солаверди. Орадан уч ой ўтсада, пулларини ололмаган харидор Республика Бош Прокуратураси ишонч телефонига мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси мутасаддилари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасига кўра, қушлар аллақачон бошқа харидорга сотиб юборилган экан. Амалдаги қонун талабларига кўра, О.Каримовнинг фақат қушлар учун тўлаган 4 500 000 сўм пуллари дўкон маъмуриятидан тўлиқ ундириб берилди.

Гулчеҳра  Бердиёрова.