Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Тойлоқ туманидаги маҳаллаларга “Маҳалла” газетаси нега бормаяпти?

Тойлоқ туманидаги корхона-ташкилот ва муассасаларда бўлиб, улар томонидан обуна бўлинган даврий нашрларнинг нашр тарқатувчи ташкилотлар томонидан етказиб бериш аҳволи билан танишдик.

Тумандаги Тойлоқ педагогика коллежига ҳафтанинг  чоршанба ва шанба кунлари  ва 24-умумтаълим мактабига ҳафтанинг жума кунлари газета “Матбуот уюшмаси” томонидан етказиб берилади. Қишлоқ хўжалиги бўлими “Самарқанд нур экспресс” ташкилоти томонидан “Қўшчинор”, “Зарафшон”, “Халқ сўзи”  газеталари ва “Фермер” журналига обуна бўлган. Аммо “Самарқанд нур экспресс” фақатгина ушбу ташкилотнинг эмас, балки фермерларнинг ҳам обунасини Почта хизмати орқали ҳафтада бир бор бўлимга ташлаб кетади. Демак, фермер хўжаликларга нашрларни тарқатиш ўз-ўзидан қишлоқ хўжалиги бўлими зиммасига юкланади.

Тумандаги Сариосиё ва Боғизағон маҳаллаларига фақатгина “Қўшчинор” туман газетаси етказилади. Аммо Сариосиё маҳалласи раисининг айтишича,  “Маҳалла” газетасига ҳам йиллик обуна бўлинган,  йилнинг иккинчи ойида ҳам ушбу газета нашри маҳаллага етиб келмаган.