Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқда “Рақамли технологиялар ўқув маркази” очилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Тойлоқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ташкил этилди.

Зарур технологик воситалар билан жиҳозланган марказда ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча шароит яратилган.

– Бу ерда мактаб ўқувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил қилинади, - дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев. – Марказ қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида ёшлардан ташқари давлат ва хўжалик органлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ахборот технологиялари йўналишида кундузги ва кечки ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳам иш олиб боряпмиз.

Тойлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.