Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп: Америка тез орада Ойга қайтади ва Марсга байроқ тикади

Америка тез орада Ойга қайтади ва Марсга байроқ тикади деб эълон қилди АҚШ президенти Дональд Трамп Мустақиллик кунига бағишланган нутқида. Олдинроқ у NASA бюджети учун қўшимча маблағ ажратишга ваъда берганди, деб ёзмоқда Minbar.

"Тез орада Ойга қайтишимизни айтмоқчиман ва бир куни Марсга Америка байроғини ўрнатамиз", – деган Трамп.

Май ойи ўрталарида Трамп NASA учун қўшимча 1,6 млрд доллар ажратишга ваъда берган. АҚШ раҳбари шу билан фазога катта куч ила қайтишни режа қилганини яширмаган.

Вице-президент Майк Пенснинг март ойида айтишича, NASA Оқ уйдан яқин беш йил ичида америкалик фазогирларни Ойга учиришга топшириқ олган. 2020 йилда Ойга чиқиш мақсади йўлида Orion кемасига энг оғир ракета ташувчи Space Launch System (SLS) аппаратидан фойдаланиш режалаштирилган.