Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп Россия билан қурол назорати бўйича битим тузишни режалаштираётганини билдирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп C-Span телеканали билан суҳбатда, қуролланишни назорат қилиш соҳасида Россия билан келишувга эришишга  умид қилаётганини таъкидлади, деб ёзмоқда РИА Новости.

Фикримча, биз Россия билан, келишувга эришамиз, ушбу келишув асосида бизда қуролланишлар устидан назорат бўлади”, деган Трамп.

Олдинроқ президентни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джон Болтон, амал қилиш муддати 2021 йилда тугайдиган, стратегик қуролларни қисқартириш (СҚҚ-3) шартномасини узайтирилиши амри маҳол, чунки у камчиликлардан иборат, дея таъкидлаган.  

СҚҚ-3 Шартномаси

СҚҚ – 3, 2010 йилда имзоланган, Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролланишни чеклайдиган ягона амал қилаётган битим бўлиб қолмоқда. Келишув 2021 йилнинг февралигача амал қилади. Ҳозирча Америка маъмурияти, расмий Вашингтон келишувни узайтириш нияти бор-йўқлиги ҳақида бирон фикр билдирмади. Ўз навбатида Россия бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини, бир неча маротаба таъкидлади.

Трамп Россия, Хитой ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама янги ядровий битим ишлаб чиқиш хоҳишини билдирди. Бироқ Пекинда, бу таклифни рад этишди.