Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп Россиянинг G8 га қайтишига қаршилиги йўқлигини билдирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияни дунёнинг етакчи давлатлари еттилиги гуруҳига (G7) қайтишига ва мазкур гуруҳ фаолиятини G8 (дунёнинг етакчи давлатлари 8 талиги) форматида давом этишига эътирози йўқлигини таъкидлади.

“Менинг фикримча, Россияни ёнимизда бўлиши мақсадга мувофиқ бўларди”, - деди Америка етакчиси. У шунингдек шундай таклиф бўлса қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди. 

Шу билан бирга Трамп, Россия G8 гуруҳидан АҚШ президенти Барак Обама даврида чиқарилганлигини, чунки Владимир Путин ундан “айёрроқ чиқди” деб тўхталиб ўтди.

Олдинроқ Россия етакчиси Франция президенти билан учрашув чоғида “Катта еттилик” давлатлари билан ҳар қандай алоқа фойдали эканлигини ва G8 форматини янгиланиши эҳтимолини ҳам таъкидлаган эди. 

Журналистларнинг, икки давлат етакчилари муҳокамаси вақтида G7 ни G8 форматига ўтиши имкониятлари ҳақида муҳокама олиб борилиши режалаштирилганлиги ҳақида аниқлаштирувчи саволига, Путиннинг айтишича, бу масалани Россия “ўз олдига нишон” қилиб қуймаган.

Россияни 2014 йил Қрим ва Украинада бўлиб ўтган воқеалардан сўнг етти етакчи давлатлар учрашувларига таклиф қилмай қуйишганди.