Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом кўчаларига 600 дан ортиқ темир устун ва 1300 дан зиёд замонавий тунги ёритгичлар ўрнатилди

Самарқанд ва Жума шаҳарларини боғловчи 22 километрлик йўлни тунда ёритиш учун 600 дан ортиқ темир устун ва 1300 дан зиёд замонавий тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди.

Туманда асосий йўлдан ташқари, айрим ички йўллар, маҳаллаларда ҳам тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Жумладан, Жума шаҳрининг Самарқанд, Амир Темур, Ҳамид Олимжон, Бозор Исломов, Султон Ўрдашов кўчалари тўлиқ тунги замонавий ёритгич чироқлари билан таъминланди. Шунингдек, “Обод маҳалла” дастурига киритилган Гўзалкент қўрғони, Эски Жума, Беклар маҳаллалари кўчалари ҳам тунда шундай ёритилмоқда.

Булардан ташқари, темир устунларга безакли чироқлари ҳам ўрнатилиб, кўчаларга кўрк берилмоқда.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.