Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туман ҳокими вилоят газетасини судга берди

Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов Андижон вилояти ҳокими администрациясига тегишли “Андижоннома” газетасини судга берди. Бу ҳақда вести.uz ёзмоқда.

Исомиддинов ўзининг даъво аризасида “Андижоннома” газетасида берилган "Ўзи хон, кўланкаси майдонми?" танқидий мақола учун раддия беришни талаб қилган.

"Андижоннома" газетасида чоп этилган ўша мақолада Андижон туман ҳокими ўзининг 6 йиллик ҳокимлик даврида туманда айтарли ҳеч иш қилмагани, кадрлар масаласида хатолар қилгани ва бир қатор масалаларда камчиликларга йўл қўйгани айтилган. Шунингдек, фуқаролар мурожатларига эътиборсиз бўлган ва ер тақсимотларида адолатсизлик қилган, деб танқид қилинган.