Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туман ҳокими хотин-қизларни байрам билан табриклади

Оқдарё туманидаги 7-сон мусиқа ва санъат мактабида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан концерт дастури ташкил этилди. Унга тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг хотин-қизлари таклиф этилди.

Туман ҳокими Ф.Абилов иштирокчиларни байрам билан табриклаб, баҳорнинг илк кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг байрамини нишонлашда улуғ бир рамзий маъно борлигини таъкидлади. Юртимиздаги ҳар бир аёл меҳр-оқибат, гўзаллик ва нафосат тимсоли эканлигини эътироф этди.

Хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан байрам дастурхони ёзилди ва совғалар топширилди.