Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия 2019 йилнинг илк чорагида ўз экспорт тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди

Жорий йилнинг дастлабки чорагида Туркиянинг экспорт ҳажми 44 миллиард 567 миллион долларга етди. Бу мамлакат тарихидаги энг катта кўрсаткичдир. Бу ҳақда «Анадолу»га асосланиб azon.uz хабар берди.

Туркия савдо вазири Рухсор Бекжон пойтахт Анқарада берган баёнотида: «Март ойида экспортимиз 16 миллиард 334 миллионга етди. Бу март ойи учун рекорд даражадаги натижадир. Жорий йилнинг дастлабки чорагида эса экспорт ҳажми 44 миллиард 567 миллион долларга етди. Бу мазкур вақт давомида Туркия тарихидаги энг яхши натижадир. Шунингдек март ойида импортимиз 17,81 фоизга камайди ва 18 миллиардга ва 299 миллион долларга тушди» деб айтган.