Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркияда коронавируснинг биринчи тўлқини иккинчи юқори нуқтаси ҳақида эълон қилинди

Коронавирус пандемияси Туркияда биринчи тўлқин иккинчи юқори нуқтасига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахреддин Кўжа журналистларга маълум қилди.

У Анқара, Истамбул, Измир, Бурса ва мамлакатнинг бир қатор шарқий вилоятларида юқори хавф даражаси сақланиб турганини таъкидлади.

“Пандемия давом этмоқда, кундан-кунга касалланганлар сони ортмоқда. Биз биринчи тўлқиннинг иккинчи юқори нуқтасини бошдан ўтказмоқдамиз”, деди Кўжа.

Туркия ССВ раҳбарининг сўзларига кўра, 2 август куни мамлакатда 1596 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилган, ушбу кўрсатгич 15 июндан буён қайд этилган энг юқори бир кеча-кундузлик ҳолат.