Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркиядаги сайловларда ким ғолиб бўлди?

Туркия президенти Ражаб Эрдўған ўзи раҳбарлик қилаётган Адолат ва тараққиёт партиясининг муниципал сайловларда ғалаба қозонганлигини эълон қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Партия вакилларининг номзодлари сайловлар бўлиб ўтган 16 та шаҳар ва 778 муниципалитетда ғалабани қўлга киритган. Энди партия вакиллари маҳаллий ҳокимият органларининг қарийб 56 фоизини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Маълум бўлишича, сиёсий жараёнда айрим сайлов участкаларида партия тарафдорларининг ўзаро тўқнашувлари натижасида тўрт нафар турк фуқароси ҳалок бўлган.