Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Туркманэнерго” билан келишув: 1 декабрдан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар бўлади

Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакатимиз аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди.