Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркманистон элчихонаси Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги туркманларнинг Москвадаги дипломатик миссияси ходимига асосланган ҳолда хабар тарқатди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Бу мутлақо ёлғон», деган манба.

«Интерфакс» манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқламаган.

«Бу ахборот эмас, псевдоахборот. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди», деган элчихона ходими.

Шунингдек, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам президент ўлими тўғрисидаги хабарларни рад этган. Қирғизистон ТИВ ҳам бу маълумотни «ёлғон хабар» деб атаган.

20-21 июль кунлари қатор нашрларда 5 июлдан буён омма қаршисида кўриниш бермаётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 62 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди. 

Шунингдек, унинг «ғойиб бўлиши» Германияда даъволанаётган онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг аҳволи оғирлашгани билан боғланди.

Бердимуҳамедов 1957 йилда Ашхободда туғилган. У 2006 йил декабрида Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) вафот этгач ҳокимиятга келган - 2007 йил 14 февралида Туркманистон президентига айланган. У 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз олиб, учинчи муддатга қайта сайланганди. Бу сайловдан олдин эса мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилиб, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилганди.