Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркманистон ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви бўйича янги тартиблар жорий қилинмоқда

Ушбу тартиблар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун муҳим саналади. Чунки 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Туркманистон ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарлар ҳақида қуйидаги маълумотлар тақдим этилмаганда, ушбу мамлакат божхона хизмати томонидан товарлар транзити учун русхатномалар берилмайди:

-  юкларни юборувчи ва қабул қилувчининг номи ва жойлашган манзили;

-  товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи;

-  товарлар ташувчининг ёки экспедиторнинг (рухсатномани экспедитор олганда) номи ва жойлашган манзили;

-  транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси;

-  товарларнинг шакли, номланиши, миқдори ва қиймати;

-  товарларнинг вазни ва ҳажми;

-  товарларни кодлаш ва номлашнинг уйғунлаштирилган тизими бўйича таснифланган коди (ТИФ ТН);

-  юк ўринларининг умумий сони;

-  товарлар йўлланган манзил;

-  йўлдаги юк операциялари (тушириш, ортиш, қайта юклаш ва ҳоказо);

-  товарларни ташиш муддати ва ҳаракатланиш йўналиши.

Самарқанд вилоят божхона

бошқармаси ахборот хизмати.