Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Украина МДҲ доирасидаги бир қатор шартномалардан чиқди

Украина Вазирлар Маҳкамаси 2 август куни ўтказилган йиғилишда, МДҲ доирасидаги ҳудудларнинг санитария муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиққанини эълон қилди.

МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларининг санитария муҳофазаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим шартномага аъзо давлатлар аҳолиси учун алоҳида хавф туғдирадиган карантин ва бошқа юқумли касалликлар олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида имзоланган эди. Ушбу битим 2001 йилнинг 31 май куни Минск шаҳрида имзоланган.

Бундан ташқари, Украина Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигининг ветеринария соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувдан ҳам чиқди.

Ветеринария соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув МДҲ аъзо давлатлари томонидан 1993 йилнинг 12 март куни имзоланган. Битимга биноан, томонлар ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилишлари ва транспорт турлари билан ветеринария назорати остида барча турдаги товарларни ташиш пайтида мамлакатлар ҳудудидан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришлари шарт.

Бир муддат илгари Украина бир томонлама тартиб билан Россия ва МДҲ билан бир қатор келишув ва битимларни тўхтатган эди. 2019 йил 1 апрель санасидан эътиборан, Украина Россия билан дўстлик, ҳамкорлик ва шерикчилик шартномаларини тўхтатди.