Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Украина собиқ президенти Петр Порошенкога тухум отишди

Украина собиқ президенти Петр Порошенко Давлат тергов идорасига “Прямой” телеканалини сотиб олиш чоғида солиқ тўлашдан қочиш иши бўйича сўроқларга жавоб берганидан сўнг, унга номаълум шахслар тухум отишган. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.

Порошенко душанба куни Давлат идорасига тергов беришга келди, тергов деярли уч соат давом этди. Порошенко Давлат идорасидан чиқиши билан номаълум шахслар унга қарата тухум ота бошлашди, улар отган тухумлар журналистларга, собиқ президентнинг тарафдорларига ва ички ишлар ходимларига теккан.

Терговдан сўнг Порошенко журналистлар билан бироз суҳбатлашган.

Илгарироқ Давлат тергов идорасининг бошлиғи Роман Труба, Порошенко ва бошқа юқори мансабдор шахсларга нисбатан 11 та жиноий иш кўриб чиқилаётгани ҳақида баёнот берган.