Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Улуғ ойда болаларга меҳр улашилди

Муборак Рамазон ойи давомида Самарқанд вилояти ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар ташаббуси билан Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйлари ҳамда мактаб-интернатларида хайрия тадбирлари бўлиб ўтди.

Улуғ ой муносабати билан ўтказилаётган бу тадбир Самарқанд шаҳридаги 10-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳам ташкил этилди. Унда Самарқанд шаҳридаги Аҳмад Яссавий маҳалласи ва оилавий тадбиркор Р.Абдуллаев томонидан тарбияланувчилар учун хайрия дастухони ёзилди.

Хайрия тадбирида концерт дастурлари намойиш этилиб, болажонларга кийим-кечаклар тарқатилди.

Зилола Норқулова.