Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Умумий овқатланиш биносини ижарага берган жисмоний шахслар қандай солиқ имтиёзларига эга?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жисмоний шахсларга коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилди.

Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича берилган кечиктириш суммаси 2021 йил 1 апрелга қадар муддатгача тенг улушларда тўланиши лозим.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.