Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз учинчи

Сирдарёда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖ марказий кенгаши соврини учун стол тенниси бўйича мамлакат биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг вилоят ва шаҳарларидан 56 нафар спортчи иштирок этди. Самарқанд шаҳридаги 55-умумтаълим мактаби ўқувчилари Шоҳруҳ Искандаров, Шаҳриёр Сирожиддинов, Ҳулкар Шомуродова ҳамда Нилуфар Абдувалиевалар вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Якуний натижаларга кўра, шахсий биринчиликда Шоҳруҳ Искандаров биринчи, Шаҳриёр Сирожиддинов эса иккинчи ўринни эгаллади.

Ўғил болалар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Шоҳруҳ ва Шаҳриёр ҳамда қиз болалар ўртасида Ҳулкар Шомуродова ҳамда Нилуфар Абдувалиева жуфтлиги иккинчи ўринни қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз учинчи ўринни банд этишди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.