Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут эркин иқтисодий зонасида “Кымчонг” фармецевтика компанияси билан ҳамкорикда қўшма корхона барпо этилади

 Аввал хабар берганимиздек, Самарқандга тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоятимиз ишбилармонлари ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Жанубий Корея Республикасида фаолият олиб бормоқда, деб ёзади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

     Ташрифнинг иккинчи кунида дастурга мувофиқ делегациямиз аъзолари Чунбук ва Инчхон эркин иқтисодий зоналари ҳамда ушбу иқтисодий зоналардаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди.

     Шу билан бир қаторда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация Гоянг шаҳрида Инчхон провинцияси ҳокими томонидан расмий қабул қилинди. Қабул жараёнида икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада ҳокимликлар томонидан тадбиркор ва ишбилармон учун яратиладиган шарт-шароитлар ҳақида музокаралар олиб борилди.

     Кун давомида бир қатор меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди. Хусусан, Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Кымчонг” компанияси билан ҳамкорликда фармацевтика йўналишида қўшма корхона ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими ҳамда Чунбук ва Инчхон эркин иқтисодий зоналари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

     Делегациямиз Жанубий Корея Республикасига ташрифини 31 май куни Инчхон провинциясининг Сонгдо тумани тадбиркорлари билан ҳамда “Корея-Ўзбекистон бизнес маркази”даги учрашувлар билан якунлайди.

     Корея Республикасига ташриф давомида эришилган натижалар ҳақида навбатдаги нашрларимизда батафсил маълумот берамиз, дейилади хабарда.