Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда бронза-жез даврида ҳам одамлар яшаганми?

1964 йили туманимизнинг Мўминобод қишлоғи ҳудудида бронза-жез давридан қолган обидаларнинг мавжудлиги аниқланди. Шу қишлоқда истиқомат қилувчи Мирзо Тошбоев ўз томорқасида ток қаламчаларини қадаётиб, антиқа қабр устидан чиқиб қолди. Қабрдан қўлларида қўнғироқсимон зирак, бурнига кумуш суви юргизилган ҳалқа тақилган чақалоқ мурдасининг скелети топилди. Унинг бош томонида сопол парчалари, шунингдек, суякдан ясалган най ва бир қанча маржон бўлаклари сочилиб ётар эди.

Воқеадан хабар топган бир гуруҳ археолог ва этнографлар бу ерга келишди ва уни синчиклаб ўрганишди. Улар ана шу буюмларга асосланиб, Ургутда бронза-жез даврида ҳам одамлар яшаганлигини, ҳунармандчилик кенг тарқалганлигини таъкидлайдилар.

Мўминобод қишлоғидан топилган бундай антиқа буюмлар биргина тарихчи ва этнографларни эмас, балки жаҳон жамоатчилигини ҳам қизиқтиради. Бу эса жонажон ўлкамизнинг тарихи неча минг йилларга бориб тақалишини исботлаши билан янада аҳамиятлидир.

Абдуҳаким ШОДМОНОВ.