Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда карантин қоидасини бузиб, ИИБ ходимларидан қочган шахс жазоланди

Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани ҳудудида бир фуқаронинг ички ишлар идоралари ходимларининг хизмат автомашинасидан тушиб, қочиб кетганлиги тасвирланган видеолавҳа тарқатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва ҳолатга ойдинлик киритилган.

Аниқланишича, фуқаро А.Х. 2020 йил 1 июнь куни соат 11:10 ларда ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойида ниқобсиз ҳолатда “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган Ургут тумани Навбоғ маҳалласи ҳудудида юрганида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖТСБ ППХБ 2-отряд ходимлари А.Рўзиқулов ва М.Тоировлар томонидан унга карантин қоидаларини бузганлиги тушунтирилиб, рейд тадбирига ажратилган “УАЗ” русумли махсус автомашинада ИИБ биносига олиб кетилаётганида, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ИИБ биносига бориш ҳақидаги қонуний талабларини бажармасдан, автомашинадан тушиб қочиб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро А.Х.га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ургут тумани маъмурий судининг 2020 йил 4 июнь кунги қарори билан фуқаро Х.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми ва 194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, шу кодекснинг 34-моддасига асосан унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Акмал АЛИМОВ,

Ургут тумани маъмурий суди раиси.